Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Шердор мадрасасини муҳофаза қилиш учун 500 минг доллар ажратади

АҚШ Шердор мадрасасини муҳофаза қилиш учун 500 минг доллар ажратади

АҚШ Самарқанддаги Шердор мадрасасида консервация ва реставрация ишларини амалга оширишга қаратилган лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун 500 минг доллар миқдорида маблағ ажратади.

АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан тақдим этилган лойиҳа дунё бўйлаб ўтказилган саралаш босқичида танлаб олинди ва танлов тарихида Ўзбекистон учун энг йирик сумма ажратишга қарор қилинди.

Маданий мерос агентлиги Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти (IICAS) техник кўмагида, маҳаллий ҳунармандлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда Шердор мадрасаси фасадида консервация ва реставрация ишларbни амалга оширади. Лойиҳа сифати ва самарадорлигини ошириш учун хорижлик мутахассислар ҳам таклиф этилади.

«Биз Регистон майдонидаги гўзал ва рамзий Шердор мадрасасининг консервация ишларида иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Ушбу саъй-ҳаракатлар бу муҳим ёдгорликни келгуси авлодлар ва бутун инсоният учун сақлаб қолишда ёрдам беради», – деган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник.

«Шердор мадрасасининг консервация-реставрация лойиҳаси АҚШ Маданий меросни асраб-авайлаш жамғармаси билан биргаликда амалга оширилиши Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик жадал ривожланётганига яққол дадилдир», – деган Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдикаримов.

Аввалроқ АҚШ кўмагида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли шаҳри яқинидаги Халифа Ражаб (Эрежеп) мақбараси қайта тикланганди.

2001 йилда таъсис этилган АҚШ маданий меросни асраб-авайлаш жамғармаси ривожланаётган мамлакатларга тарихий обидалар, маданий объектлар ҳамда анъанавий маданий ифода шаклларини сақлаб қолиш учун грант ажратади. Мазкур жамғарма 2001 йилдан буён Ўзбекистонда тарихий бинолар реставрацияси, нодир қўлёзмалар ва музей коллекцияларини баҳолаш ва сақлаш, археологик ёдгорликларни муҳофаза қилиш, анъанавий ёдгорликларни ҳужжатлаштириш бўйича 10 дан зиёд лойиҳани қўллаб-қувватлаган, бунинг учун 1 млн 350 минг доллар ажратган.

Аввал хабар берганимиздек, ўтган йили Вашингтон ва Тошкент «Ўзбекистоннинг археологик ва этнологик материаллари тоифаларида импорт чекловларини жорий этиш тўғрисида» битимни имзолаган эди. Шу тариқа Ўзбекистон АҚШ билан маданий бойликлар тўғрисида битим имзолаган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг