Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ўзи қўйган нохуш рекордни янгилади

АҚШ ўзи қўйган нохуш рекордни янгилади

АҚШда «COVID-19» билан касалланганлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди. Бу ҳақида «Reuters» нашри хабар бермоқда.

Кеча мамлакат бўйлаб 136 мингдан зиёд киши касалхонага ётқизилган. Бу ўтган йили январда ўрнатилган рекорддан 4 мингтага кўпдир. АҚШда ҳафта бошида жами 1,13 миллион кишининг коронавирус тестлари салбий чиққан.

АҚШ Соғлиқни сақлаш ва инсон хизматлари департаменти маълумотларига кўра, мамлакат жиддий чоралар кўришга киришган, хусусан, Чикагода мактаблар 4 кунга ёпилган.

Касалхонага ётқизилганларнинг аксарияти эмланмаганлар эканлиги эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида АҚШда рўйхатга олинган касаллар сони 1,06 миллион нафарга етгани тўғрисида маълумот берган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг