Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Ҳиндистонга 30 кун муддат берди

АҚШ Ҳиндистонга 30 кун муддат берди

Фото: Informator.ua

АҚШ молия вазирлиги Ҳиндистон банкларини, Россия мудофаа-саноат комплекси билан ҳамкорлиги учун, доллардан узиб қўйиши мумкин.

Ҳиндистон банклар ассоциациясига йўллаган мурожаатида молия вазирлиги АҚШ Деҳлига 30 кун муддат беришини маълум қилди. Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида транзакциялар ўтказаётган ҳинд банклари Америка санкцияларига тушиб қолмаслик учун шу вақт ичида тегишли чораларни кўриши талаб этилади.

Агарда Ҳиндистон банклари огоҳлантирувни эътиборсиз қолдирса, улар Америкада молиявий амалиётларни бажара олишмайди. Ҳинд банклари олдида икки йўл турибди: Россияни ёки Американи, рублни ёки долларни танлаш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг