Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Aнтиструмин» дорисини ишлаб чиқарган МЧЖ текширилмоқда

«Aнтиструмин» дорисини ишлаб чиқарган МЧЖ текширилмоқда

ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Фармацевтика фаолиятини лицензсиялаш бошқармаси томонидан «Aнтиструмин» дори воситасини ишлаб чиқарган «Samo» МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Текширув давомида дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур ишлаб чиқариш амалиёти, Зарур дистрибюторлик амалиёти, Зарур сақлаш амалиёти давлат стандартларига, дори воситаларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва улгуржи реализация қилиш доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиш ва корхона томонидан мажбурий риоя қилиш шарт бўлган лицензия талаб ва шартлари бўйича  ҳолатлар ўрганилмоқда.

Шунингдек Марказнинг аккредитациядан ўтган лабораториялари томонидан «Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент»га мувофиқ, «Aнтиструмин» дори воситасининг хавфсизлик кўрсатгичлари бўйича ўрнатилган тартибда таҳлил жараёнлари кетмоқда.

Шу ўринда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, тегишли ташкилотлар томонидан ушбу дори воситаси билан боғлиқ ҳолат сабаблари аниқланиб, маълум қилинмагунча, асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраб қолади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Наманган ва бошқа ҳудудларда болаларнинг заҳарланиши қайд этилди. Вазиятга президент Шавкат Мирзиёев ҳам муносабат билдирди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг