Анқарадаги саммитда Украина ва Россия расмийлари ўртасида жанжал келиб чиқди
Анқарада бўлиб ўтган Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлиги Парламент Ассамблеяси саммитида иштирок этган Украина ва Россия ҳукуматлари вакиллари ўртасида иккита вазиятда можаро келиб чиқди.
Дастлаб, саммит вақтида Россия делегацияси раҳбари ўринбосари Ольга Тимофееванинг нутқи чоғида Украина делегацияси Тимофееванинг орқасида Украина байроғини тутиб турган ва Россияга қарши шиорлар айтиб турган.
Россия делегацияси украиналикларнинг бу ҳаракатининг олдини олишга урингани учун томонлар ўртасида қисқа жанжал келиб чиқди.
Саммитга раҳбарлик қилиб турган Туркия Буюк Миллат Мажлиси спикери Мустафо Шентоп вазиятга аралашиб, кун тартибига киритилган барчага сўз берилишини, тартибга амал қилинмаса, ташқарида давом эттиришлари мумкинлигини шама қилганидан сўнг Украина делегацияси раҳбари Анна Пуртова Тимофееванинг нутқи давомида ўз ўрнини бўш қолдирди.
Саммитдан сўнг Россия депутати Ольга Тимофеева журналистларга изоҳ бераётганида украиналик халқ вакили Александр Мариковский яна унинг орқасига туриб олган ва Украина байроғини кўтариб шиорларини айта бошлаган.
Бунга жавобан эса Россия делегацияси котиби Валерий Ставицкий депутатнинг қўлидаги байроқни олиб қўйган, шундан сўнг Мариковский билан унинг ўртасида қисқа муштлашув юз берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter