Ангренда «номард босқинчи» қўлга олинди
Шу йилнинг 23 сентябрь соат 16.00 ларда Ангрен шаҳар Тараққиёт МФЙда жойлашган «Сувоқава» ДУК биноси олдида босқинчилик жинояти содир этилган.
Номаълум шахс 35 ёшли 2-гуруҳ ногирони (кар-соқов) А.А.га ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатилиб, уни бошига тош билан уриб, 30.000 сўм пулларни қўлга киритади ва ҳодиса жойидан яширинади.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми «а» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинги тергов ҳаракатларини олиб бориш учун шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни 32 ёшли И.М. маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, у процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter