Ангела Меркел Ўзбекистонга раҳмат айтди
Германия канцлери A.Меркел Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Германия Aфғонистондан, биринчи навбатда, ўз фуқаролари, немис тузилмаларида ишлаган маҳаллий ходимлар, шунингдек, ёрдамга муҳтож афғонларни эвакуация қилмоқда.
Унинг таъкидлашича, бу халқаро ҳамжамият билан мувофиқлаштирилган мураккаб операция. «Шунингдек мен, яқиндан ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман», деди Германия федерал канцлери.
Эслатиб ўтамиз, Германия президенти Франк-Волтер Штайнмайер Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан Афғонистондан фуқароларни эвакуция қилиш борасида музокара ўтказганди.
Шунингдек, Тошкент маҳаллий аэропорти мазкур келишув доирасида ёпилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter