Андижондан Чирчиққа келган қиз бедарак йўқолди
Бедарак йўқолган Зайнобиддинова Камолахон Шаҳобиддин қизи қидирилмоқда.
Камолахон Зайнобиддинова 27.05.2000 йилда Андижон вилоятида туғилган (Шаҳрихон тумани Найнаво МФЙ Қорабўйин кўчаси 77-уйда доимий рўйхатда турган).
Аниқланишича, у вақтинча яшаш учун бувисининг уйига келган (Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Шарқ кўчаси 16-уй) ва орадан бир ой вақт ўтиб, ушбу хонадондан номаълум томонга чиқиб кетиб, шу кунга қадар қайтиб келмаган.
Белгилари: Бўй узунлиги 170-175 см, озғиндан келган, сочлари жигарранг, юзи овалсимон, қошлари қора ёйсимон, кўзлари жигарранг.
Уйдан чиқиб кетган куни эгнида:
Оч сариқ рангли енги калта қизил атиргул суратлари туширилган кўйлак, оёғида оқ рангли ёзги оёқ кийим бўлган.
Агар сиз, ушбу шахс тўғрисида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз:
102 қисқа рақами ёки +998949225545, +998994025224 телефон рақами ёки телеграмъда @PRESS_GUVD ҳаволаси орқали ИИОга мурожаат қилишингизни сўраймиз, дейилади ИИББ Ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter