Андижонда ер қимирлади — ФВВ
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 19 октябр соат 19:46 да зилзила содир бўлди.
Зилзила эпицентри: Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани.
Зилзила координаталари: 40,65 градус шимолий кенглик; 72,36 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=2,4. Чуқурлик: 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 273 км жануби-шарқда жойлашган.
Зилзиланинг сезилиш кучи:
- Асака туманида 2 балл, 11 км
- Булоқбоши туманида 2 балл, 12 км
- Андижон шаҳрида 2 балл, 14 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter