Андижонда 1 кг «гашиш» моддасини сотаётган шахс ушланди
Андижон вилояти Асака туманида «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сотишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 март куни Андижон вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни жалб қилган холда ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Марҳамат туманида яшовчи X.Б Асака тумани ҳудудида холис харидорга 1 килограмм бўлган «гашиш» гиёҳванд моддасини 8 600 АҚШ долларига сотаётганида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter