Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aмерика снайпер милтиғи ўрнатилган робот-ит яратди (видео)

Aмерика снайпер милтиғи ўрнатилган робот-ит яратди (видео)

Фото: «Gazeta.ru»

AҚШ армияси ассоциациясининг йиллик конференциясида снайпер милтиғи билан қуролланган жанговар робот-итнинг прототипи намойиш этилди, деб хабар беради Fox News.

Маълумки, Aмериканинг Ghost Robotics компанияси тўрт оёқли ихтироси «махсус мақсадли бошқарувчисиз милтиқ» (SPUR, Special Purpose Unmanned Rifle) билан жиҳозланган. Компания роботни «ҳарбийларнинг энг яхши дўсти» деб атаган. Милтиқ ишлаб чиқарувчи SWORD International веб-сайтида айтилишича, қурол тўрт оёқли Ghost Robotics Vision-60 каби бошқарувчисиз платформалардан юқори аниқликда ўқ отиш учун яратилган.

«Қуролланиш тизимини хавфсиз ва ишончли ривожлантиришга имкон берувчи камера, хавфсизлик ва ўт ўчириш хусусиятларига эга бўлган ҳолда оператор ушбу қуролни масофадан ўқлаш ва сақлаш имкониятига эга бўлади. Юқори самарали SPUR сенсорлари туфайли ҳар хил шароитларда кундузи ҳам, кечаси ҳам ишлай олади», — дейилади компания хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг