«Amazon» дунёдаги энг қиммат компания деб топилди
Интернет орқали савдо қилишга ихтисослашган «Amazon» компанияси қиймат жиҳатдан ўз рақобатчиларидан ўзиб кетди. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бир савдо сессияси мобайнида «Amazon» акциялари 2,7 фоизга ошган. Шундай қилиб компания капитали 797 млрд долларга тенглашган.
«Amazon»дан сўнг қиммат компаниялар учталигидан «Microsoft» (784 млрд), ва «Alphabet» (740 млрд) ҳам ўрин олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter