Алишер Усмоновнинг собиқ шериги Россия фуқаролигидан воз кечди
Алишер Усмоновнинг собиқ шериги тадбиркор Василий Анисимов «махсус операция» бошланганидан кейин Россия фуқаролигидан воз кечган еттинчи миллиардер бўлди, деб ёзмоқда Forbes.
Анисимов Хорватия фуқаролигини олиш учун бу мамлакат иқтисодиётига 11 миллион доллар сармоя киритган.
Нашрнинг ёзишича, Анисимов Россия фуқаролигидан воз кечгач, Россияга бизнес визаси билан кирган.
Анисимов Forbesга 2022 йил сентябр ойида Россия фуқаролигидан воз кечган ҳужжатларни тақдим этган.
Кўплаб тадбиркорлар, жумладан Forbes рўйхатидаги миллиардерлар уруш бошланганидан кейин Россия фуқаролигини тарк этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter