Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Қодиров боласини айиққа ташлаган аёл бўйича кутилмаган баёнот берди

Алишер Қодиров боласини айиққа ташлаган аёл бўйича кутилмаган баёнот берди

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ўз боласини ҳайвонот боғидаги аёл олдига ташлаб юборган она ҳақида кутилмаган баёнот берди.

«Бугун ҳамма фарзандини айиқ олдига ташлаш даражасига етиб борган аёлни лаънатламоқда. Буни қўллаб қувватламайман!

Аёл заифадир. Заифалик инқирозда яққол билинади. Ширин фарзандига буни раво кўриш учун аёл ўзидан ҳам воз кечиб бўлган аслида.

Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилишда илғорлар бу аёлнинг олдида бўлиши керак. Ҳолатнинг асосий сабабчиси — Россиядаги ота ҳам жавобгар бўлиши лозим.

Кўп ҳолларда аёлларнинг хор бўлиши заиф эркаклардандир. Қонунчиликда отанинг фарзандига мутлақ жавобгарлигини белгилаб қўйиш вақти келди», деб ёзган Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни соат тахминан 12:00ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра, кўпчиликнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ вольери (сақланадиган жой)га ташлаб юборганди. Кейинчалик у аёлга нисбатан жиноий иш очилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг