Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади

Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади

Жорий йил 15 майдаги ПФ-86-сон фармон билан Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади ва мактабда ўқув жараёнлари 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

Мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш имконини берувчи халқаро таълим дастури дипломи (International Baccalaureate) берилади.

Ўқувчилар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилиб, 1 нафар маслаҳатчи ва педагогга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативига мутаносиб равишда 1:15 ва 1:8 нисбатлар қўлланади.

Мактабда таълим жараёни вариатив ўқув режалар асосида амалга оширилади ҳамда ўқувчилар инглиз тилидан ташқари камида яна битта қўшимча хорижий тилга ўқитилади.

Мактабда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиладиган ўқувчиларнинг умумий чекланган сони 180 нафарни ташкил этади.

Ўқувчиларга илмий-тадқиқот ва инновацион стартап лойиҳалар ҳамда бошқа ижтимоий лойиҳалар бўйича ўзининг портфолиосини шакллантиришга кўмак берилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг