АКТ вазири ТАТУ Самарқанд филиали фаолияти билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов хизмат сафари доирасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали фаолияти билан яқиндан танишди.
Учрашув давомида талабалар томонидан яратилган янги ғоялар, инновацион технологиялар билан танишиб, филиал ҳудудида қурилиши режалаштирилган ётоқхона биносининг замонавий лойиҳаси бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, филиалнинг «Телекоммуникация технологиялари» йўналиши бўйича 4-босқич талабаларига «Телекоммикация инжинеринги» кафедраси катта ўқитувчиси А. Хидиров томонидан «Мултимедияли алоқа тармоқлари» фанидан ўтилаётган амалий машғулотига кириб, талабаларнинг билим олиш жараёни ва уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter