АКТ вазири кенгаш раиси этиб сайланди
30 йилдан ортиқ Россия раислик қилган Алоқа соҳасидаги Ҳудудий Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Алоқа маъмуриятлари раҳбарларининг кенгаши раиси этиб биринчи маротаба Ўзбекистон АКТ вазири сайланди.
Алоқа соҳасидаги Ҳудудий Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Алоқа маъмуриятлари раҳбарларининг кенгашининг қўшма 58-мажлиси ва МДҲга аъзо давлатларнинг МДҲ ҳузуридаги Ахборотлаштириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 28-мажлиси якунланди.
Унда АСҲҲга аъзо давлатлар маъмуриятлари раҳбарлари кенгашининг раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов сайланди.
АКТ вазирининг ушбу кенгаш раиси этиб сайланиши Ўзбекистонни минтақавий IT хабга айлантириш бўйича вазифани амалга ошириш йўлидаги навбатдаги қадамдир, дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter