Ажрашиш учун суд харажатларини ким тўлайди?
Адлия вазирлиги каналида никоҳни бекор қилиш учун давлат божи кимдан ундирилиши борасида маълумот берилди. Унга кўра, судда давлат божи никоҳни бекор қилишни сўраб ариза топширган шахс томонидан тўланиши лозим.
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга кўра Фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган:
— никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан 446 000 сўм миқдорида;
— такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан 892 000 сўм миқдорида давлат божи ундирилади.
Давлат божи никоҳдан ажратишни сўраб судга ариза топширган томондан ундирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter