Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навбат Наманганга! Гуллар шаҳрида аҳоли учун ойлик йўл чипталари сотуви йўлга қўйилди

Навбат Наманганга! Гуллар шаҳрида аҳоли учун ойлик йўл чипталари сотуви йўлга қўйилди

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги

Наманган шаҳар ҳокимининг 2018 йил 18 январдаги 54-сонли қарорига асосан, 2018 йил 1 февралдан бошлаб шаҳар йўналишларида қатновчи автобусларда «ЯГОНА», «ТАЛАБА», «ЎҚУВЧИ», «НАФАҚА ОЛУВЧИ ВА НОГИРОН» турларидаги имтиёзли, арзонлаштирилган ойлик йўл патталари амал қилади.

Имтиёзли ойлик йўл патталарининг нархлари йўлкира тарифи 600 (олти юз) сўм бўлганда қуйидагича:

«ЯГОНА» турдаги патталар 23 фоиз чегирма билан сотилади, нархи — 48 минг сўм;

«ТАЛАБА» турдаги патталар — 50 фоиз имтиёз билан сотилади, нархи 24 минг сўм;

«ЎҚУВЧИ» турдаги патталар — 50 фоиз имтиёз билан сотилади, нархи 24 минг сўм;

«НАФАҚА ОЛУВЧИ ВА НОГИРОН» турдаги патталар — 50 фоиз имтиёз билан сотилади, нархи 24 минг сўм.

Ойлик йўл патталари 2018 йилнинг 25 февраль кунидан бошлаб Наманган шаҳрининг «Чорсу», «Сардоба» ва 1-кичик туман «Автосалтанат» ҳудудида (ҳар ойнинг 25-санасидан кейинги ойнинг 5-санасигача), эрталаб соат 9:00 дан 17:00 гача сотилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг