Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистондаги қуролли ҳужумда яраланган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берилди

Афғонистондаги қуролли ҳужумда яраланган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берилди

20 август куни Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги темир йўл қўриқчиларига ҳужум уюштирилиши оқибатида бир нафар ўзбекистонлик жароҳатланган, икки нафар афғонистонлик ҳалок бўлганди.

Ҳужум оқибатида жароҳатланган ўзбекистонлик – «Сўғдиёна транс» корхонасининг координация бўлими бошлиғи ўринбосари Термиз шаҳридаги касалхонага етказилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берган. 

Маълум бўлишича, «Сўғдиёна транс» корхонаси ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган масъуллар Ҳайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишганда ҳужумга учраган.

Содир бўлган кўнгилсиз воқеа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг