Афғонистон шимоли-шарқида ер қимирлади

Афғонистон шимоли-шарқида 5,1 магнитудали ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берди.
Зилзила якшанба, 4 август куни, UTC бўйича соат 19:04 да (Тошкент вақти билан — соат 00:04) содир бўлган. Унинг эпицентри Бадахшон вилоятининг Ишкашим шаҳридан 27 километр ғарбда жойлашган.
Ҳалокат ва жабрланганлар ҳақида ахборот келиб тушмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter