Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдуғани Абдувалиев вафот этди

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдуғани Абдувалиев вафот этди

Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Абдуғани Абдувалиев 80 ёшида вафот этди.

Абдуғани Абдувалиев 1942 йил 23 апрелда Наманган шаҳрида ишчи оиласида дунёга келган. 1964 йили Тошкент театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. 1964-2012 йилларда Самарқанд вилоят театри, Наманган маданият бошқармасида, вилоят радиосида, 1978 йилдан «Наманган ҳақиқати» газетасида кўп йиллар адабий бўлим муҳаррири сифатида фаолият кўрсатган.

Абдуғани Абдувалиев  қатор қисса, роман, эссе-хотиралари, ўнлаб ҳажвиялар ва телеминиатюралар муаллифидир.

«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оиласига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг