Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

90 ёшли аёл Японияда юлдузга айланди

90 ёшли аёл Японияда юлдузга айланди

Фото ©Ямамото Райта

Такисима Мика Япониянинг энг ёши улуғ фитнес мураббийи ҳисобланади. Ҳаётда фаол ва хушчақчақ Такисима чинакамига Япониянинг юлдузига айланган.

У 70 ёшни қаршилаганда тўсатдан турмуш ўртоғи унинг вазнини танқид қилиб, уни ташлаб кетади. Тушкунликка тушмаган кампир аламини спорт залидан олишни бошлайди.

Орадан 5 йил ўтиб Мика хоним 15 кило вазн ташлайди. Аммо ҳаётининг мазмунига айланган спорт фитнессини ташлай олмайди. 87 ёшда у ўзини мураббий сифатида синаб кўради.

Ҳозирги кунда Такисима ойига бир марта онлайн-машғулот ўтайди. Унинг гуруҳида 20 нафар 40дан 60 ёшгача бўлган одамлар бор.

«Бирорта ишни бошлаш ҳеч қачон кеч эмас» – дейди Такисима Мика.


Унинг фалсафасида ёш бу шунчаки рақам. 90 ёшли нафақахўр доимо кун тартибига риоя қилиб келади. Бу унинг организмини сақлашга хизмат қилишини ҳам билади. Спортчи кампирнинг кун тартибига кўра, у тунгги соат 23ларда ётиб, тонгги соат 3ларда уйғонади. Тўрт соатлик уйқудан сўнг онахон югуришга отланади. Эрталабки бадантарбия тескари юриш билан якунланади.

У нонуштада тўйиб овқатланади. Тушликка эса енгилроқ таом тановвул қилиб, сўнг машғулотларга зўр беради. Кечки таомдан кейин Мика хоним яна машқ қилади ҳамда компьютер олдида инглиз тилидан дарс қилади.

Кунчиқар мамлакатда Такисима Мика анча машҳур шахс. У кўплаб одамларни спорт билан шуғулланишига сабабчи бўлган. Нафақадаги аёлнинг ягона орзуси 100 ёшда ҳам фитнесдан мураббий бўлиб қолиб, кўп инсонларга фойда келтириш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг