80 дан ортиқ камбағал ва ўртаҳол давлатлар пандемия туфайли Халқаро Валюта жамғармасидан ёрдам сўради

Сўнгги бир неча ҳафта ичида 80 дан ортиқ камбағал ва ўртача даромадли давлатлар COVID-19 пандемияси туфайли иқтисодий пасайиш билан курашиш учун Халқаро Валюта Жамғармасидан молиявий ёрдам сўраган. Бу ҳақда британияликларнинг жаҳонга машҳур нашри «The Guardian» ёзган.
Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева, дунё иқтисодиёти 2008-2009 йиллардаги глобал молиявий инқирозга қараганда кучлироқ турғунлик ҳолатига киргани ва фонд мисли кўрилмаган миқдордаги талабларни қондириш учун ўз кучини кўпайтириши кераклигини айтди.
ХВЖ айниқса дунёнинг энг қашшоқ давлатлари орасида янги қарз инқирози бошланишидан хавотирда эканлигини билдирган.
«Биз, айниқса, паст даромадли мамлакатлар учун жуда катта ёрдам устида ишламоқдамиз. Уларнинг аксарияти ушбу инқироздан олдин ҳам кучли ҳолатда эмас эдилар ва кўп, жуда кўп қарзга эга. Биз қарздорлик муаммосига дуч келган бошқа давлатлар билан бирга ушбу ҳолат дунё иқтисодиёти учун катта муаммога айланишига қарши курашишимиз керак. Қарздор давлатлар бутун дунёга муаммо бўлади», — дейди мутасадди.
Жаҳон банки президенти Девид Малпасснинг айтишича, унинг ташкилоти Халқаро валюта жамғармаси билан ёрдам режасини ишлаб чиқмоқда. Банк кам таъминланган мамлакатлар учун имтиёзли кредитлар бериш билан бир қаторда қарзлардан халос этиши ҳам мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter