Австралияда 50 мингдан ортиқ уйлар иссиқ об-ҳаво сабаб чироқсиз қолди

Австралиянинг жануби-шарқида жойлашган Виктория штатидаги 50 мингдан ортиқ хонадон чироқсиз қолди. Маълум бўлишича, штатнинг айрим туманларида об-ҳаво 40 даража иссиқликни ташкил этмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Якшанбадан душанба кунига ўтар кечаси айрим ҳудудларда об-ҳаво 30 даражага тушган. Ҳукумат вакилларининг хабар беришича, об-ҳавонинг кескин кўтарилиши электр энергиясидан бирданига кўпчилик аҳолининг фойдаланиши сабаб энергия тарқатиш тармоғидаги трансформатор ва тизимда носозликлар келиб чиққан.
Душанба куни электр энергияси қисман таъмирланди, шундай бўлса-да, минглаб инсонлар ҳали-ҳануз чироқсиз қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter