Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2022 йилдан махсус пенсия картаси жорий этилади

2022 йилдан махсус пенсия картаси жорий этилади

Фото: «Xabar.uz»

2022 йилдан банк картаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлган электрон чипли махсус пенсия картаси жорий этилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Янги Қарор лойиҳасига кўра:

2022 йил 1 апрелдан бошлаб пенсияларни ҳисоблаш фуқароларнинг «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган меҳнат стажи, олий ўқув юртларидаги кундузги таълим ва ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги электрон маълумотлари асосида амалга оширилади.

Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини босқичма-босқич жорий этиш, жумладан пенсияларни тайинлаш учун фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси билан мурожаат қилиш кифоя бўладиган тизимни жорий этилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб:

  • Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсия ва нафақалар тўлаш ҳар уч йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки томонидан амалга оширилади;
  • пенсия ва нафақалар етказилгани учун хизмат ҳақини тўлаш учун фуқароларнинг ҳар ойлик пенсия ва нафақа миқдорига қўшимча 1 фоиз устама жорий қилинади ҳамда тўловларни нақд пулсиз шаклда олиш ёки арзонроқ хизматдан фойдаланиш ҳисобига иқтисод қилинган маблағ пенсия ва нафақа олувчининг ихтиёрида қолдирилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг