+172. Уч ҳудудда инфекция юқтирганлар қайд этилди
2020 йил 23 август соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 870 (+172) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 137 нафари Тошкент шаҳрида, 33 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 46 ёшли Б.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 41 ёшли Ш.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 167 нафар, Тошкент вилоятида 104 нафар, Самарқанд вилоятида 32 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида ҳам 5 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар, жами 318 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 34 894 (+318) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 705 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter