11 нафар чақалоқнинг ўлими ортидан вазир истеъфога чиқди
Тунис соғлиқни сақлаш вазири Абдел Рауф аш-Шариф акушерлик ва неонатология марказида 11 нафар чақалоқнинг ўлими сабаб истеъфо берди.
Гўдаклар бир сутка давомида, 7-8 март оралиғида мамлакат туманларидаги акушерлик ва неонатология марказида вафот этишган. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг ўлимига септик шок сабаб бўлган.
Мамлакат бош вазири соғлиқни сақлаш тизими раҳбари истеъфосини қабул қилди.
Вазирлик тизимида ҳодиса сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter