10 дақиқада 76 та хот-дог: жаҳон рекорди янгиланди (видео)

Америкалик Жағ лақабли Жоуи Честнат 10 дақиқада 76 та хот-догни паққос тушириб, ўзига тегишли жаҳон рекордини янгилади. Хот-дог ейиш бўйича мусобақа ESPN телеканали орқали намойиш этилди.
Nathan's Famous Hot Dog Eating Contest мусобақаси ҳар йили 4 июль — АҚШ мустақиллиги куни Нью-Йорк шаҳрида ўтказилади. Биринчи мусобақа 1916 йилда бўлиб ўтди: ўшанда ирландиялик Жим Маллен гаров ўйнаб 12 дақиқада 13 та хот-догни еб қўйган. Ўшандан бери мусобақа фақат Иккинчи Жаҳон уруши йилларида ўтказилмаган. 2020 йилда эса пандемия туфайли мухлисларсиз яширин равишда ўтказилди.
Честнат мусобақада бир неча бор ғолиб чиққан. 2020 йилда у 75 та сосиска ейиш бўйича ҳам жаҳон рекордини ўрнатди. Битта сосискани истеъмол қилиш учун Жағ атиги учта ҳаракатни амалга оширган. Тезроқ овқатланиш учун булочкани сосискадан алоҳида сувга бўктириб, сўнг сиқиб олган. Бундан ташқари, хот-догга кетчуп, майонез ва хантал қўшмаган.
Иккинчи ўринни 51 та хот-догни ейишга улгурган Жеффри Эспер, учинчи ўринни эса 43 та хот-дог еган Ник Уири эгаллади.
2011 йилдан буён аёллар ўртасида мусобақалар ҳам ўтказиб келинмоқда. Бу сафар ғолиб Мишель Леско бўлди. У 10 дақиқада 30 яримта хот-дог тановул қилди.
Турнир ғолибига 10 минг доллар ҳамда эркаклар учун хантал, аёллар учун пушти рангли белбоғлар топширилди. Иккинчи ўрин учун 5 минг доллар, учинчи ўрин учун эса 2,5 минг доллар тўланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter