Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 июлдан 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ўз кучини йўқотади

1 июлдан 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ўз кучини йўқотади

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонда 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар шу йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади.

Бу ҳақда Марказий банк хабарида эслатиб ўтилди.

Мазкур қарор «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосланган. 

Эски намунадаги ушбу пул белгилари 2020 йил 1 июлга қадар барча тижорат банклари бўлинмалари, 2020 йил 1 июлдан кейин эса Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан қабул қилинади ва муомаладаги пул белгиларига чекланмаган миқдорда алмаштириб берилади.

Шу муносабат билан, эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотларингиз мавжуд бўлса, белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олишингиз мумкинлигини айтиб ўтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг