Эрон фаворитлик мақомини исботламоқда
Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган Осиё Кубоги баҳсларининг «D» гуруҳида Эрон — Вьетнам учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу турнирда фаворит саналган жамоалар дастлабки баҳсларида қийинчиликка дуч келаётган бир вақтда, Карлуш Кейруш шогирдлари ишончли ўйин кўрсатишда давом этмоқда.
Бироз аввал якунига етган ўйин ҳам эронликлар устунлиги остида ўтиб, 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан якунланди. Жамоанинг номдор ҳужумчиси Сардор Азмун дубл қайд этди.
Ушбу натижадан сўнг, Эрон термаси 6 очко жамғариб, муддатидан олдин 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Эронликлар биринчи турда ҳам рақиб дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритганди. Ўз дарвозасидан эса ҳали гол олиб чиққани йўқ.
«D» гуруҳи, 2-тур
Эрон – Вьетнам 2:0
Голлар: Азмун (38, 69)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter