Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рустам Жабборов

Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл! (Жалолиддин Румий)

1979 йили 29 декабрда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факултетини тамомлаган. Бир қатор бадиий, ҳужжатли ва мултипликацион фильмлар сценарийси муаллифи. 2009 йилда «Виждон» номли ҳикоялар тўплами нашрдан чиққан. У озарбойжон ёзувчиси Илғор Фаҳмийнинг «Актриса» романини, шунингдек, Габриел Гарсиа Маркес, Эдгар По, Ги де Мопассан, Карел Чапек, Анор, Содиқ Ҳидоят сингари дунёга машҳур ёзувчиларнинг кўплаб ҳикояларини ўзбек тилига таржима қилган. Айни пайтда у «Даракчи» газетаси бош муҳарриридир.