Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барно Султонова

Озодлик қўрқувнинг юзига тик қарай олишдир.

Пойтахтда мева ва сабзавотларнинг чакана нархи 23 фоизга ўсди, нега?

Пойтахтда мева ва сабзавотларнинг чакана нархи 23 фоизга ўсди, нега?

Фото: «Zen.yandex.ru»

24-25 ноябрь кунлари «East Fruit» жамоаси томонидан ўтказилган Ўзбекистон, Украина, Грузия, Тожикистон ва Молдовадаги супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларининг чакана текшируви шуни кўрсатдики, Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри супермаркетлардаги чакана нархлар бўйича етакчига айланди. «East Fruit» нашрида таъкидланишича, агар Ўзбекистонда банан, мандарин ва апельсин нархларининг юқорилигига дунё океанидан узоқлиги сабаб бўлса ва ушбу меваларни Ўзбекистонга етказиб бериш учун логистика жуда қиммат эканлиги билан оқланса, унда Ўзбекистоннинг ўзида етиштириладиган узумлар, картошка, лавлаги, иссиқхонадаги бодринг, помидорларнинг юқори даражада қимматлилиги бироз ҳайратланарли.

Албатта, биз Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги сабзавот ва меваларни супермаркетлардан эмас, балки бозорлардан сотиб олишларини ва у ерда кўпинча меваларни арзонроқ сотиб олиш мумкинлигини тушунамиз, дейилади мақолада. — Бироқ, супермаркетларда мева-сабзавот савдоси юқори суръатларда ўсаётганини, бозорларда янги сабзавот ва меваларнинг савдоси доимий равишда камайиб бораётганини кўрамиз.

Айтганча, Тошкент бизнинг яна бир рейтингимизга пешқадам бўлди — бу мева ва сабзавотлар нархи бир йил ичида энг кескин кўтарилган шаҳарга айланди. 2019 йил ноябрь ойи охирига нисбатан Ўзбекистон пойтахтида мева ва сабзавотларнинг чакана нархи ўртача 23 фоизга ўсди. Бундан ташқари, таҳлил қилинган 14 та маҳсулотнинг 11 таси қимматлашди ва энг кескин кўтарилган петрушка ва арпабодиён 70 фоизга, шунингдек, карам ва сабзи ўртача 60 фоизга кўтарилди. Oлма нархи икки баробардан зиёд, шунингдек, бир оз — 1-3 фоизга арзонлашди, банан ва узумларнинг нархи тушди.

Таққослаш учун, Тошкент аҳолиси ҳар бир килограмм мандарин учун ўртача 3,4 баравар, бодрингнинг бир килограмми учун 2,2 баравар ва узумга 56 фоиз кўпроқ пул тўлаган. Шунингдек, Тошкентда истеъмолчи ҳар бир килограмм банан ва лавлаги учун Украинанинг Днеприга қараганда 2,2 баравар кўп пул сарфлаган.

Умуман олганда, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда узум каби анъанавий меваларни сотиш мавсумини кенгайтириш учун яхши имкониятлар мавжуд, бу навларнинг таркиби ва маҳсулотларни қайта ишлаш ва сақлаш технологиялари янгиланган тақдирда амалга оширилади. Бу, шунингдек, маҳсулот нархини белгилашда унинг истеъмолини рағбатлантирадиган мавсумийликни тенглаштиришга олиб келади.

Бундан ташқари, мамлакат аҳолини мева ва сабзавотларнинг юқори навлари билан таъминлаш учун мамлакат ичида самарали етиштирилмайдиган айрим турдаги маҳсулотларнинг импортини соддалаштириш ҳақида ўйлаши керак. Шубҳасиз, иссиқхона бизнеси учун яхши истиқболлар мавжуд бўлиб, улар иссиқхона сабзавотларининг ички бозори ва бутун йил давомида экспорти учун керакли ҳажм ва ассортимент билан таъминлаши мумкин ва таъминлаши керак. Ўзбекистоннинг чакана бозорига янги супермаркетлар тармоғининг, шу жумладан, хорижий ва халқаро тармоқларнинг кириб келиши кутилаётган рақобат даражаси ва чакана савдо самарадорлигини оширади, бу эса сабзавот ва мевалар чакана нархларининг пасайишига олиб келади. Бу, шунингдек, Ўзбекистонда етиштириладиган мева ва сабзавотларнинг сифат стандартларининг ошишига олиб келиши керак, бу унинг мамлакат ичкарисида сотилиши ва экспорт учун сабзавот ва меваларни етказиб беришига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг