Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яхши пойабзални қандай танлаш мумкин? 8 та оддий маслаҳат

Яхши пойабзални қандай танлаш мумкин? 8 та оддий маслаҳат

Фото: «Pompidou»

Оёқларингиз толмаслиги ва оғримаслиги учун пойабзални қандай танлаш кераклигини билиб олинг. «Lifehacker.ru» сизга пойабзал дўконида адашмаслик сирларини ўргатади. 

  1. Пойабзални куннинг иккинчи ярмида сотиб олган яхшироқ, чунки одатда кечга бориб оёқлар озгина шишади. Эрталаб сотиб олинган пойабзал кечқурун оёқни сиқиши мумкин.
  2. Пойабзални ўлчаб қўришдан аввал у билан бирга кийишни режалаштираётган пайпоқни кийинг. Мисол учун, кроссовкаларни синаб кўриш учун капрон пайпоқ киймаслик керак.
  3. Агар оёқларингиз турли узунликка эга бўлса, пойабзални катта оёқнинг ўлчамига қараб олинг.
  4. Оёқнинг катта бармоғи ва пойабзал учи орасидаги масофа тахминан 0,5-1,5 см бўлиши керак.
  5. Пойабзални кийиб дўконда юриб кўринг. Пошнанинг мустаҳкамлигини текширинг. Пошна ҳеч қаерга халақит бермаётганига ишонч ҳосил қилинг. Келажакда пойабзал «ташлаши» ёки юмшоқ бўлишига умид қилмаган яхшироқ. Бундай бўлмаслиги ҳам мумкин.
  6. Пойабзалнинг ўлчамига урғу берманг. Турли ишлаб чиқарувчиларда ўлчам ҳам фарқли бўлиши мумкин. Ўз ҳиссиётингизга ишонинг.
  7. Оёғингизда қадоқ пайдо бўлмаслиги учун дарҳол пойабзални ичкари томондан текшириб кўринг, сизнинг юришингизга тўсқинлик қиладиган бирон-бир нарса йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
  8. Пойабзал пошнаси сирпаниб кетмаётгани ҳамда сиз танлаган оёқкийим юраётганингизда яхши амортизация бераётганини текширинг.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг