Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ягона портал орқали СТИР олиш имкони яратилди

Ягона портал орқали СТИР олиш имкони яратилди

Фото: «Mitc.uz»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга қўйиш ва ҳисоб маълумотларга ўзгартириш киритиш» жараёнини «my2.gov.uz» портали ёрдамида амалга ошириш имконини яратди.

Хизмат 3 иш куни муддатида кўрсатилади.

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун паспорт нусхасини (яшаш жойи маълумотлари билан) порталга жойлаштириш талаб этилади.

Бу қандай ишлайди?

Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни Давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш унга солиқ тўловчи идентификацион рақам бериш (СТИР) ёки ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш учун:

1. Тегишли майдондаги банд танланади (ҳисобга қўйиш ёки ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш);

2. Электрон ариза шакли тўлдирилади;

3. Сканерланган паспорт нусхаси юкланади;

4. Доимий яшаш манзили бўйича давлат солиқ инспекциясига электрон ариза юборилади;

3 иш куни давомида давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги бўйича гувоҳномани аризада кўрсатилган электрон почта манзилидан олинади.

Манба: blog.index.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг