Смартфон батареяси умрини қисқартирувчи нарсалар — 0 дан 100 гача
Эксперт Владимир Гриценко смартфон фойдаланувчилари қурилмани қувватлашда йўл қўядиган хатоларни санаб ўтди.
Аккумуляторни ҳеч қачон нулга тушириб юборманг!
Мутахассисга кўра, смартфонни тўлиқ — 100 фоизгача зарядлаш (қувватлаш) ва аксинча, қувватини 0 фоизгача тушириб юбориш батарея умрини анча қисқартириши тадқиқотларда аниқланган. Бунақада 300-500 циклдан сўнг аккумулятор бутунлай соб бўлиши мумкин.
Яхшиси, смартфон батареяси қувватини 80 фоиз — 40 фоиз оралиғида сақланг. Бу тартибда ишлатилган аккумулятор умумий сиғимини узоқ вақт йўқотмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter