Қайноқ мавзу: кўк нўхатнинг уч фойдаси
Консерваланган кўк нўхат ҳеч бўлмаганда йилда бир марта (Янги йил) салатлар таркибида дастурхонга тортилади. Мазали ва тўйимли, саломатлик учун кони фойда.
Витаминлар
Консерваланган нўхатда витаминлар қолмайди деганлар адашади. Ҳатто шу ҳолатида ҳам ундаги витаминлар миқдори кўп сабзавотларникидан юқори. Калий, фосфор, темир моддалари, А, В1 ҳамда В2 витаминларига жуда бой. Фақат ҳафтасига 3-4 кундан ортиқ ейиш ярамайди, кунлик норма — 150 грамм.
Овқат ҳазм қилишдаги муаммолар
Кўк нўхат таркибида крахмал ва озиқ толалари бор, улар ошқозон-ичак трактидаги муаммолардан халос бўлишда кўмаклашади. Нўхат таркибидаги клетчатка эса организмда холестерин миқдорини меъёрлаштириб, шлак ва токсинлардан қутулишда ёрдам беради.
Гўзаллик
Консерваланган кўк нўхатнинг гўзалликка нима дахли бўлиши мумкин? Ҳамма гап унинг таркибида организмни ҳужайралар миқёсида тозалай олувчи, токсин ва аллергенларни йўқотувчи антиоксидантлар кўплигида экан. Ушбу маҳсулотни мунтазам истеъмол қилиб юрганларга тери, соч ва тирноқлардаги муаммолар кўпинча бегона.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter