Коронавирусдан асровчи ниқобнинг зўри қайси?
Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс университети олимлари COVID-19га қарши энг самарали ҳимояловчи ниқобни маълум қилишди. Бу ҳақда «ScienceDaily» хабар берди.
Тадқиқотчилар уч турдаги ниқобларни таққослаб кўришган: қўлбола бир қаватли ва икки қаватли матодан тикилган ниқоблар ҳамда уч қаватли хирургик ниқоблар.
Мутахассислар тажриба ўтказиш учун махсус ишлаб чиқилган диод нурлари ҳамда гаплашганда, йўталганда ва аксирганда ҳар бир ниқобдан тарқалувчи микроскопик томчиларни тасвирга олиш учун ўта замонавий камерадан фойдаланишган.
Видеоёзувлар гарчи бир қаватли ниқоб ҳам тарқалаётган томчилар миқдорини камайтираётганини кўрсатган бўлса-да, юз учун мўлжалланган уч қаватли хирургик ниқоб энг самарали эканлигини аниқлади.
Олимларнинг таъкидлашича, ишлатилган материал, дизайн, юзга ёпишиб туриши, тозалаш частотаси ҳам ниқобларнинг ҳимоя хусусиятига таъсир кўрсатмасдан қолмайди.
Тадқиқотларнинг фикрига кўра, ниқобларни уйда қўлбола ясаганда камида икки қават матодан тайёрлаш керак.
Аввалроқ, 25 июль куни Лиссабондаги Молекуляр тиббиёт институти мутахассислари SARS-CoV-2 коронавирусини нейтраллаштирувчи биринчи ҳимояловчи ниқобни яратишгани ҳақида хабар бергандик. Ниқоб сув ўтказмайдиган бир неча қават махсус материалдан тайёрланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter