Коронавирус профилактикасининг оддий усули
Тиш пастаси ва оғизни чаювчи восита COVID-19ни юқтириб олган одам билан мулоқот қилгандан кейин ёрдам беради. Бу ҳақда россиялик вирусолог Aлександр Чепурнов ва аллерголог-иммунолог Владимир Болибок сўзлаб беришди, дея хабар берди Lenta.ru.
Чепурновнинг сўзларига кўра, коронавирусга чалинган одам билан алоқа қилгандан сўнг аввал қўл ва юзни ювиш керак. У, шунингдек, оғизни чайқаш профилактика усулларидан бири эканлигини айтган. Унинг фикрича, оддий оғизни чаювчи восита ҳам кифоя. Чунки унинг таркибида дезинфекцияловчи моддалар бор.
Шунчаки тиш пастаси билан тишларни тозалаганда ҳам самараси бўлади. Чунки бунда муҳими вирусни оғиз, томоқ ва бурундан ювиб чиқаришдир, дея изоҳлади Болибок.
Шунингдек, уйдан чиқишдан олдин ниқоб тақиш ва йўталга қарши сўрғич сўриш тавсия этилади. Шифокор шу йўл билан одам ўзини инфекциядан ҳимоя қилиши мумкинлигига ишонади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter