Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фирибгарларнинг «севимли» пароллари маълум қилинди

Фирибгарларнинг «севимли» пароллари маълум қилинди

Фото: Fotolia.com / Maksim Kabakou

Териш учун энг осон пароллар — онлайн-фирибгарларнинг «энг севимли» пароллари. Бу ҳақда «Прайм» ёзмоқда.

«Интеллектуальный Резерв» компанияси ҳамкори ва директори Павел Мясоедовнинг таъкидлашича, туғилган кун санаси, исм, телефон рақами ва ҳоказо шунга ўхшаш юзаки маълумотлардан пароль сифатида фойдаланиш ярамайди. У ишончли, ҳимояси пухта пароль яратишда пароллар генераторидан фойдаланишни маслаҳат берди.

Бундан ташқари, ҳар бир сервис учун алоҳида паролдан фойдаланган маъқул, таъкидлайди эксперт. Айниқса, асосий почта пароли жуда пухта ҳимояланган бўлиши шарт, акс ҳолда, уни бузиб кирган хакерлар учун сиз фойдаланаётган бошқа сервисларга ҳам йўл очилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг