Диққат! COVID-19нинг 7 аломатини ўтказиб юборманг!
Лондон қироллик коллежи олимлари тезда чора кўриш талаб этиладиган коронавируснинг етти аломатини санаб ўтишди. Бу ҳақда «Daily Express» нашри хабар берди.
Ҳар бешинчи беморда кузатилмайдиган COVID-19нинг учта «классик» аломати — иситма, йўтал, таъм ва ҳид билиш қобилиятининг йўқолишидан ташқари олимлар COVID Symptom Study дастури орқали олинган маълумотларга таяниб касалликнинг 20 дан ортиқ белгиларини аниқладилар.
Мутахассислар қуйидаги етти аломатга эътибор бериш зарурлигини таъкидлашмоқда: бош оғриғи, қувватсизлик, иштаҳасизлик, мушак оғриғи, ич кетиши, фикр чалкашлиги ва тери тошмалари.
«Мабодо сизда COVID-19нинг бирорта аломати қайд этилса, таваккал қилмасдан, оиланинг бошқа аъзоларидан узоқлашиб, иложи борича тезроқ тест топширинг», — дейилади нашрда.
Шифокорлар ўз-ўзини синаб кўришни тавсия этишди: бунинг учун ҳар куни эрталаб совун ёки қаҳва каби ўткир ҳидли буюмларни ҳидлаб кўриш мумкин.
«Таъм ва ҳид йўқолиши ҳам касалликни эрта босқичда аниқлашга ёрдам берадиган COVID-19нинг асосий дастлабки белгиларидан бири саналади», — дея тушунтиришди мутахассислар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter