«ZO’R TV» мухбири ва тасвирчисини калтаклаган амалдор судланди
Шу йилнинг августида Тошкент аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушган, воқеа жойидан репортаж тайёрламоқчи бўлган Zo‘r TV журналистлар номаълум шахс томонидан калтакланганди. Кейинчалик ушбу шахс «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Кўприкқурилиш» трести УК 67-Кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси экани маълум бўлганди.
Ижтимоий тармоқда тарқалга видеода амалдор ОАВ ходимларини ҳақоратлаб, ишчиларига уларни қурилиш майдонидан чиқариб юборишни буюргани, сўнгра камера кўтарган операторга ташлангани акс этганди.
Олий суд матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2023 йил 6 декабрдаги ҳукми билан 1987 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Кўприкқурилиш» трести УК 67-Кўприкқурилиш отряди иш бошқарувчиси лавозимида ишлаган Н.Эшниязов Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а», «г» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган.
«Н.Эшниязовга тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланган ҳолда ҳукм шартли ҳисобланиб, икки йил синов муддати белгиланди.
Суд қарорида дастлабки тергов жараёнида Н.Эшниязов томонидан етказилган зарарни қоплаш учун ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг депозит ҳисоб рақамига тўланган 23 755 641 сўм пул маблағлари «ZO’R TV»фойдасига ундирилиши белгиланди» дейди Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter