Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёзувчи Орзиқул Эргашев оғир жудоликка учради

Ёзувчи Орзиқул Эргашев оғир жудоликка учради

Яқинда «Танлаган асарлар»и китоб бўлиб чиққан, ўзининг 70 ёшини Самарқанднинг Оқдарё туманида нишонлаб қайтган ёзувчи Орзиқул Эргашев оғир мусибатга учради. Унинг ўғли Эркинжон вафот этди.

«Ҳеч бир ота болам демасин экан, боласининг қабрига тупроқ тортмасин экан. Эсиз... 44 ёшида қора тупроққа бердим боламни. Ушбу мусибат билан мени ёлғиз қолдирмаган, ёнимда турган, узоқдан бўлса-да тасалли-таскин берган барча биродарларимдан, сингилларимдан миннатдорман. Омон бўлингизлар.  Фарзандларингиз саломат, бағрингиз бутун бўлсин. Ғам кўрманглар», – деди адиб андуҳ билан.

Xabar.uz жамоаси адибга ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, сабр тилайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг