Янги ўрнатилган 60 км/с тезлик учун жарималар ёзиш қачондан бошланиши айтилди
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов иштирокидаги брифингда Республика бўйлаб ўрнатилган янги қоида – 60 км/с тезлик учун жарималар ёзиш қачондан бошланиши айтилди.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилига кўра, янги ўрнатилган тезлик меъёрига риоя қилмаган қоидабузар ҳайдовчиларни жаримага тортиш белгиланган кўчалар хатловдан ўтказилиб, тегишли йўл белгилари босқичма-босқич ўрнатилганидан, кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилганидан сўнг амалга оширилади.
«Кўчаларда тақиқловчи белгилар ўрнатилиши бўйича доимий оммавий ахборот воситаларида ва расмий сайтлар орқали фуқароларимиз ва жамоатчиликка маълумотлар бериб борилади», – дейди Муродов.
Шунингдек, бугунги кунда ҳам ҳаракат иштирокчилари ушбу янги жорий қилинган тартибга амал қилиб ҳаракатланишлари лозим бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter