Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир тоифа давлат хизматчиларининг маошларини ошириш режалаштирилмоқда

Яна бир тоифа давлат хизматчиларининг маошларини ошириш режалаштирилмоқда

«Баркамол авлод» болалар мактаблари ходимлари ва тўгарак раҳбарларининг иш ҳақлари босқичма-босқич оширилади. Бу борада Президентнинг «Мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

Қарор лойиҳасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлигига 2023 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан халқаро тадбирларда ғолиб бўлган «Баркамол авлод» болалар мактабларига тўгарак аъзоларини рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш вазифаси топширилди.

Бунда, халқаро тадбирлар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин (олтин медаль) учун – 15, ўқитувчисига – 12 баравари;

2-ўрин (кумуш медаль) учун – 10, ўқитувчисига – 8 баравари;

3-ўрин (бронза медаль) учун – 8, ўқитувчисига – 6 баравари;

лауреат учун – 6, ўқитувчисига – 4 баравари.

Белгилаб қўйилишича, «Баркамол авлод» болалар мактаблари ўқувчиларининг халқаро миқёсдаги тадбирларда иштирок этиши ўқиганлиги учун ота-оналардан тўловидан тушган, бюджетдан ташқари топилган маблағлар ва ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, 2027 йилдан бошлаб ўқувчилар сони кўп бўлган туман (шаҳар)ларда талабдан келиб чиққан ҳолда қўшимча «Баркамол авлод» болалар мактабларини ташкил этиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг