Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразм ва Бухорода «права» учун пул талаб қилган фирибгарлар ушланди

Хоразм ва Бухорода «права» учун пул талаб қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Ж. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида  ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 1 300 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Когон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Б. фуқаро М.Х.га танишлари ёрдамида автомактабда ўқиганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг