Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой компанияси Ўзбекистонга реанимацион электромобиллар етказиб беради

Хитой компанияси Ўзбекистонга реанимацион электромобиллар етказиб беради

Ўзбекистон ССВ Хитойнинг Савдо-саноат палатаси ва «Henan Costar Group» компанияси билан тез тиббий ёрдам электромобилларини етказиб бериш бўйича келишув имзолади.

Вазирликнинг Хитой томони билан имзолаган ҳужжатининг умумий қиймати 150 млн долларлик бўлиб, «Henan Costar Group» компанияси бош директори Яо Хуантиннинг таъкидлашича, яқин вақт ичида «Iveco» махсус реанимацион электромобиллари Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарила бошлайди.

«Iveco» махсус реанимацион электромобиллари тест синов тариқасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари, иссиқ, тоғли, совуқ ҳудудларида фойдаланилиб кўрилади ҳамда натижаси бўйича тез ёрдамга жорий этилади», – дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази бош директори Абдувоит Ғафуров.

Қайд этилишича, мазкур электромобиллар битта қувватлашда 450 км. гача ҳаракатланиб, ёқилғи-мойлаш масаласида 10 баравар тежамкор ҳамда намлик ва иссиқликка чидамли ҳисобланади.

Электромобиллар синов муддатидан яхши ўтгач, инвестиция асосида харид қилинади. Кейинги босқичда сервис кўрсатиш, модификация қилиш бўйича завод ташкил этилади.

«Бюртмамизга кўра компания бир нафар парамедик фелдшер юрадиган ихчам автомобилни ҳам тақдим қилмоқда. Унда биринчи ёрдам кўрсатиш сумкалари мавжуд ҳамда чақирув асосида ҳаракатланади. Шу кичик автомобиль битта катта реанимобилнинг вазифасини бажаради. Бир кунда 15 тадан 25 тагача чақирувларга бора олади», – дейди Абдувоит Ғафуров.

Бундан ташқари вазирлик бир қатор нуфузли компаниялар ва молия институтлари билан тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича қиймати 500 млн долларлик инвеститиця, давлат-хусусий шериклик ва грант лойиалари юзасидан ҳам музокаралар ўтказган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг