Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой компанияси Бўстонлиқда 1 млрд долларлик ГТЭС қуради

Хитой компанияси Бўстонлиқда 1 млрд долларлик ГТЭС қуради

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган «Юқори Пскем» гидро тўплаш электр станцияси (ГТЭС) қурилади.

Бу борада Пекинда бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» форуми доирасида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва Хитойнинг «China Southern Power Grid International» компанияси ўзаро JDA келишуви (joint development agreement – биргаликда ривожлантириш шартномаси)ни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзида ушбу компания билан қиймати 1 млрд 640 млн долларга тенг, қуввати 820 МВт бўлган 3 та лойиҳа – «Юқори Пскем» ГТЭС (қуввати 200 МВт), «Қаратерен» ГТЭС (500 МВт) ҳамда «Юқори Пскем» ГЭС (120 МВт) гидроиншоотларини қуриш бўйича англашув меморандуми имзоланган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг