Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбари тайинланди

UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбари тайинланди

Реҳина Мария Кастижио хоним Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (UNICEF) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди.

Мазкур ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумотларига кўра, лавозимга тайинланишдан аввал Кастижио хоним UNICEFнинг Хорватия Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари ва UNICEFнинг Парагвайдаги ваколатхонаси раҳбари лавозимларида ишлаган.

2016 йилда UNICEFда меҳнат фаолиятини бошлашдан олдин Кастижио хоним Боливия, Эквадор ва Перудаги UNAIDS директори, Швейцарияда UNAIDS хусусий сектор билан ҳамкорлик бўлими раҳбари ва БМТ Бош котиби Кофи Аннан Ижроия аппаратида Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича масъул ходими бўлган.

Кастижио хоним АҚШнинг Вашингтон штатидаги Ғарбий Вашингтон университетида иқтисод ва халқаро муносабатлар бўйича таҳсил олган, АҚШнинг Индиана штатидаги Нотр-Дам университетида давлат бошқаруви ва халқаро муносабатлар бўйича магистрлик даражасини олган.

Реҳина Мария Кастижио хоним испан, инглиз ва француз тилларида равон сўзлашади. Оилали, икки фарзанди бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг