Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турк парламенти мамлакатнинг Ўзбекистон билан алоқасига доир қатор ҳужжатларни қабул қилди

Турк парламенти мамлакатнинг Ўзбекистон билан алоқасига доир қатор ҳужжатларни қабул қилди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар беришича, 15 май, чоршанба куни Туркия Республикасининг расмий газетасида Туркия Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги айрим муҳим ҳамкорликка оид қонунлар, битимлар ва протоколлар Парламент томонидан қабул қилинганлиги эълон қилинди.

Жумладан:

  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги фаолияти тўғрисидаги Битим;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Протокол;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битим;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Битим;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг